16:57, 08 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси пасайди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,56 тенгега пасайиб, 1 доллар 445,88 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 8 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446,36 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси – 446,1 тенге, сотиб олиш курси эса 448,7 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш курси - 446 тенге, сотиб олиш курси - 450 тенге.
Россия рубли 4,61-4,83 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова