Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан 1 доллар курси яна ошди, деб хабарди Kazinform мухбири.

Доллар
Фото: Kazinform

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,10 тенгега қимматлашди, 1 АҚШ долларининг ўртача курси эса 468,05 тенгени ташкил қилди.

Миллий банк томонидан 9 ноябр учун белгиланган расмий курс: 1 доллар – 466,79 тенге, Россия рубли – 5,07 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 468,7 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи эса 471,5 тенге.

Астанада сотиш нархи - 468 тенге, сотиб олиш нархи - 472 тенге.

Россия рубли 5-5,15 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар