Қозоғистонда доллар курси кўтарилди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

доллар
Фото: freepik.com

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,14 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 515,25 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 520,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 523,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро 536-544 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада долларнинг сотиш нархи - 517 тенге, сотиб олиш нархи - 522 тенге. Евро 535 тенгедан сотилмоқда, 542 тенгедан сотиб олинмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,15-5,19 орасида сотилмоқда.

Миллий банкнинг 26 декабрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 514,93 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,18 тенге. Евро - 536,04 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар