17:11, 19 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун ошмоқда
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди.

КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,33 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 478,58 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 19 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,03 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,43 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 478,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 480 тенге.
Россия рубли 5,33-5,50 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова