12:58, 22 Июль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси кескин тушиб кетди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра доллар тенгега нисбатан пасайиб кетди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) эрталабки савдолар натижаларига кўра, доллар 21 июл оқшомига нисбатан 2,70 тенгега арзонлашиб, бир АҚШ доллари учун 425,75 тенгени ташкил қилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг 22 июлдаги расмий курси бир АҚШ доллари учун 428,52 тенгени ташкил этади.
Аввалроқ Миллий банк раисининг ўринбосари Алия Молдабекова яқин келажакда тенге динамикасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар ва ҳодисалар, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш прогнозлари ҳақида гапирди.
Муаллиф: Данияр Дауталиев