09:35, 21 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 450-454 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Миллий банкнинг 21 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 452,94 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 450 тенге, сотиб олиш нархи – 454 тенге. Алматида сотиш курси – 451,9 тенге, сотиб олиш курси – 454,1 тенге.
Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,86-4,97 оралиғида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,56 тенгега ошиб, 452,97 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова