Қозоғистонда доллар курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-450 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 31 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,17 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,03 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 446,5 тенге, сотиб олиш нархи – 450,5 тенге. Алматида сотиш курси – 448,5 тенге, сотиб олиш курси – 450,9 тенге.

Айни пайтда валюта биржасида Россия валютаси 4,95-5,05 оралиғида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,62 тенгега пасайиб, 448,22 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар