11:42, 12 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси кўтарилмоқда
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг долларга нисбатан курси бироз ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, 11 ноябр оқшомига нисбатан доллар курси 0,18 тийинга ошган.
AҚШ долларининг ўртача курси 429,48 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 12 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун - 429,29 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 429,44 тенгега сотилмоқда, сотиб олиш эса 430,97 тенгега баҳоланмоқда.
Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 429,47 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 430,63 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова