Қозоғистонда доллар курси иккинчи кун кетма-кет пасайиб бормоқда

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Доллар
Фото: Mukhtar Kholdorbekov

Кундузги савдоларо маълумотларига кўра, доллар курси 2,22 тенгега пасайган, 1 доллар эса 474,47 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 29 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,57 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 475,1 тенге, сотиб олиш курси эса 477,9 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 473 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.

Алматида Россия рубли 4,81-5,01 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,75 – 4,90 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар