Қозоғистонда доллар курси иккинчи кун кетма-кет кўтарилмоқда

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,24 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 448, 62 тенгени ташкил қилади.

Миллий банкнинг 13 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447, 32 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 5,43 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 446,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 450 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге.

Россия рубли 5,32 - 5,42 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram