17:43, 17 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,13 тенгега пасайиб, 1 доллар 446,14 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 17 июлдаги расмий курси 1 доллар учун 446,48 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 445,5 тенге, сотиб олиш курси эса 447,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 446 тенге, сотиб олиш нархи - 450 тенге.
Алматида Россия рубли 4,89 – 5,07 тенге орасида сотилмоқда. Айни пайтда Астанада қўшни давлатнинг пул бирлиги 4,83 – 4,93 тенгега тенг.
Муаллиф: Алма Муқанова