16:50, 04 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар қиймати 0,60 тенгега пасайди, 1 доллар эса 476,59 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 4 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477, 25 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476,5 тенгедан сотилмоқда, 479,5 тенгедан харид қилинмоқда.
Астанада сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 480 тенге.
Россия рубли Алматида - 4,71-4,91 тенге, Астанада 4,70-4,85 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова