Қозоғистонда доллар курси бироз арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди.
КАSE фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 0,24 тенгега пасайди.
1 АҚШ долларининг ўртача нархи - 488,91 тенге.
Миллий банкнинг 5 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 489,36 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,99 тенге. Евро - 533,45 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 489,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 491,1 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 531,5 – 535,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотув нархи - 488 тенге, сотиб олиш нархи - 493 тенге. Евро 529 тенгедан сотилмоқда ва 535 тенгедан сотиб олинмоқда.
Россия рубли 4,95 - 5,07 тенге орасида сотилади.