Қозоғистонда доллар курси арзонлашди

валюта евро доллар
Фото: handelsblatt.com

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 440-445 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441,7 тенге, сотиб олиш нархи – 443,5 тенге.

Астанада сотиш курси – 440 тенге, сотиб олиш курси – 445 тенге.

Миллий банкнинг 30 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,44 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,75 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,72 – 4,75 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,67 - 4,77тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,79 тенгега пасайиб, 441,41 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар