16:40, 29 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 8 тенгега кўтарилди
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 8,78 тенгега қимматлашди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 465,08 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 29 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 456,05 тенге.
Кurs.kz маълумотларига кўра, айни пайтда Алматидаги ваалюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 460 тенге, сотиб олиш 465,50 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 459,50 тенге, сотиб олиш нархи - 462 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова