16:01, 24 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 8,19 тенгега пасайди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар курси бирдан 8,19 тенгега тушиб кетди, 1 доллар эса 461,98 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 24 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 470,45 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 466 тенге, сотиб олиш курси эса 471 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 466 тенге, сотиб олиш нархи - 470 тенге.
Россия рубли 7,25 - 7,45 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова