Қозоғистонда доллар курси 500 тенгега етди
ASTANA. Kazinform - Бугун, 18 ноябрь куни Қозоғистондаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг нархи 500 тенгега етди.
Миллий банкнинг 18 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 495,95 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,98 тенге. Евро - 524,37 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 498 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 499,7 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 522,5 – 527 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 495 тенге, сотиб олиш нархи - 500 тенге. Евро 523 тенгедан сотилмоқда, 529 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,95-5,05 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрда кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,97 тенгега ошиб, 496,01 тенгени ташкил қилган эди.
Муллиф: Алма Муқанова