16:04, 15 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 480 тенгедан ошди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,85 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 480,37 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 15 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,39 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотиш курси - 477,95 тенге, сотиб олиш курси эса 482,60 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 477 тенге, сотиб олиш нархи - 480,50 тенге.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ валютаси кетма-кет учинчи кун фонд бозорида қимматлашмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова