16:10, 13 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 476 тенгега яқинлашди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар курси 2,29 тенгега қимматлашди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 475,91 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 13 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 473,38 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда долларнинг сотув курси - 474,00 тенге, сотиб олиш курси эса 478,00 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 472 тенге, сотиб олиш нархи - 475,50 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова