16:06, 16 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 460 тенгедан ошди
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,39 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 462,69 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 16 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,29 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 6,87 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 461,5 тенге, харид курси эса 465,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 461,5 тенге, сотиб олиш нархи - 464,5 тенге.
Россия рубли 6,57 - 6,67 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова