16:03, 18 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 4,60 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ)д савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 4,60 тенгега арзонлашди. 1 доллар - 449,85 тенге.
Миллий банкнинг 18 апрелдаги расмий курси бўйича, 1 доллар 454,85 тенгени ташкил этади.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 452,80 тенге, сотиб олиш 456 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 450,43 тенге, сотиб олиш нархи эса 453,73 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова