Қозоғистонда доллар курси 3,88 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдо маълумотларига кўра, доллар қиймати 3,88 тенгега пасайди, 1 доллар эса 473,35 тенгега тенг бўлди.

Миллий банкнинг 9 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 477,46 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 473 тенгедан сотилмоқда, 477 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 471 тенге, сотиб олиш нархи - 476 тенге.

Россия рубли 7,33 - 7,53 тенге орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар