16:04, 29 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 3,70 тенгега кўтарилди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,70 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 454,13 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 29 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 450,36 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,30 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 451,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 454,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 452,5 тенге, сотиб олиш нархи - 456,5 тенге.
Россия рубли 5,13-5,37 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова