17:05, 28 Август 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар курси 3,21 тенгега кўтарилди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 3,21 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 464,05 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 28 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 460,17 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,89 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 461,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 464,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 462,5 тенге, сотиб олиш нархи - 466,5 тенге.
Россия рубли 4,74 - 5,01 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова