Қозоғистонда доллар курси 2,76 тенгега қимматлашди

ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 2,76 тенгега ошди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 465,05 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 25 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,98 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 468 тенге, сотиб олиш курси эса 472 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 467 тенге, сотиб олиш нархи - 471 тенге.

Россия рубли 7,29 – 7,49 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар