Қозоғистонда доллар курси 2,51 тенгега пасайди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 23 ноябр оқшомига нисбатан 2,51 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 429,62 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 24 ноябрдаги расмий курси 1 доллар учун 432,15 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 431,83 тенгедан сотилмоқда, 433,84 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султанда сотиш курси - 431,49 тенге, сотиб олиш нархи 433,36 тенгени ташкил қилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар