Қозоғистонда доллар курси 1,33 тенгега арзонлашди

Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

Доллар
Фото:pixabay.com

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,33 тенгега пасайди, 1 доллар эса 477,02 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 9 октябрга белгиланган расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,43 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 477,3 тенгедан сотилмоқда, 479,9 тенгедан сотиб олинмоқда. Астанада эса АҚШ валютаси 475 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 480 тенге.

Алматида Россия рубли - 4,69-4,89 тенге, Астанада эса 4,7-4,85 тенге орасида сотилмоқда.

 

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар