Қозоғистонда доллар курси 1,83 тенгега арзонлашди

None
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,83 тенгега пасайган ва 1 доллар 459,69 тенгега тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 31 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 461,44 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 458 тенге, сотиб олиш курси эса 462 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 457 тенге, сотиб олиш нархи - 461 тенге.

Алматида Россия рубли 4,71-4,91 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,69 – 4,79 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар
telegram