16:04, 09 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 1,73 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,73 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 478,39 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 9 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,62 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 477 тенге, сотиб олиш курси - 481 тенге.
Нур-Султанда сотиш нархи - 476 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.
Россия рубли 7,2 - 7,5 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова