10:03, 16 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 1,71 тенгега ошди
ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 16 июндаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хусусан, 1 доллар нархи – 451,82 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,39 тенге.
15 июнь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,71 тенгега ошиб, 451,85 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 5,37 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 450,5 тенге, сотиб олиш кури эса 454,5 тенгени ташкил этмоқда. Алматида сотиш нархи 448,5 тенге, сотиб олиш нархи 452,5 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,29 – 5,53 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,34 – 5,44 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова