16:05, 05 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 1,59 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 1,59 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 477,98 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 5 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,18 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 476 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 474 тенге, сотиб олиш нархи - 478 тенге.
Россия рубли 7,25 - 7,55 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова