16:41, 25 Август 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар курси 1,56 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,56 тенгега пасайиб, 1 доллар 460,17 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 25 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 462,04 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 459 тенге, харид курси эса 462,3 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 457,5 тенге, сотиб олиш нархи - 461,5 тенге.
Алматида Россия рубли 4,71 – 4,91 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,74 – 4,84 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова