16:06, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 1,44 тенгега тушди
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,44 тенгега пасайиб, 1 доллар 459,35 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 16 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 460,99 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 460 тенге, сотиб олиш курси эса 465 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 462 тенге, сотиб олиш нархи - 466 тенге.
Россия рубли 7,35 - 7,41 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 14 ноябр куни Россия рублининг ўртача курси 7,64 тенгени ташкил қилди.
Муаллиф: Алма Муқанова