Қозоғистонда доллар курси 1,16 тенгега арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,16 тенгега пасайиб, 1 доллар 445,03 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 10 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 446,32 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 445,1 тенге, харид курси эса 447,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 442,7 тенге, сотиб олиш нархи - 446,7 тенге.

Алматида Россия рубли 4,57 - 4,75 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,54-4,64 тенгега сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар