16:13, 16 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар курси 0,36 тенгега қимматлашди
ALMATY. Кazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,36 тенгега қимматлашди, 1 АҚШ долларининг ўртача қиймати эса 476,58 тенгега тенг бўлди.
Миллий банкнинг 15 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 476,18 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 476 тенгедан сотилмоқда, 480 тенгедан сотиб олинмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 475 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.
Россия рубли 7,25 – 7,45 тенге орасида савдо қилинмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова