11:59, 14 Июль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда доллар кетма-кет уч кундан буён арзонламоқда
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар натижаларига кўра тенге долларга нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Савдо маълумотларига кўра, доллар 13 июл оқшомига нисбатан 0,91 тенгега тушиб, 1 доллар учун 425,59 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 14 июлдаги расмий курси 1 доллар учун 426,51 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларни сотиш курси 425,76 тенгени, сотиб олиш курси 427,29 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш курси 425,64 тенгени, сотиб олиш нархи эса 426,73 тенгени ташкил этмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова