Қозоғистонда доллар қарийб 3 тенгега арзонлашди

Доллар
Фото: Kazinform

Биржа (КАSЕ) савдолари якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,57 тенгега пасайиб, 1 доллар 475,86 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 24 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 478,77 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 475,5 тенге, харид курси эса 478,1 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 474 тенге, сотиб олиш нархи - 479 тенге.

Алматида Россия рубли 4,97-5,15 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 5-5,15 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram