Қозоғистонда доллар қанчадан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 450-455 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: gov.kz

Миллий банкнинг 23 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,47 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,84 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 451 тенге, сотиб олиш нархи – 455 тенге.

Алматида сотиш курси – 450,9 тенге, сотиб олиш курси – 453,1 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,77-4,86 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,31 тенгега ошиб, 450,46 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар