Қозоғистонда доллар қанчадан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-454 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 29 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451,31 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449 тенге, сотиб олиш нархи – 454 тенге.

Алматида сотиш курси – 450,1 тенге, сотиб олиш курси – 452,3 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,77-4,92 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,99 тенгега ошиб, 451,09 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар