10:41, 20 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар қанчадан сотилмоқда
Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 469-473 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 469-473 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 469,5 - 473 тенге орасида ўзгариб турибди.
19 сентябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,59 тенгега ошиб, 471,37 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 20 сентябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 471,45 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,77 – 4,97 тенге атрофида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 4,80 – 4,93 тенгега сотилмоқда.