Қозоғистонда доллар деярли 3 тенгега арзонлашди

валюта евро доллар
Фото: handelsblatt.com

ALMATY. Каzinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 2,44 тенгега пасайиб, 1 доллар 441,66 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 4 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 444,14 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси – 442,3 тенге, сотиб олиш курси эса 443,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астанада сотиш нархи - 440 тенге, сотиб олиш нархи – 445 тенге.

Алматида Россия рубли 4,67-4,77 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютасининг қиймати 4,73 – 4,85 тенгега тенг.

Сўнгги хабарлар