16:43, 31 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар бироз кўтарилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, бир тенгега 1 доллар курси ошди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
KASE фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,64 тенгега ошди. Бир АҚШ долларининг ўртача курси 460,51 тенгени ташкил этмоқда. Миллий банкнинг 31 январдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 459,92 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати 6,62 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда долларнинг сотув курси 469,5 тенгени, сотиб олиш курси эса 463 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи 457,7 тенге, сотиб олиш нархи эса 460,7 тенге. Россия рубли 6,35 ва 6,43 тенге орасида савдо қилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова