16:28, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар арзонлашмоқда
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,08 тийинга арзонлашди.
1 доллар 443,99 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 22 апрелдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 444,04 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 444,41 тенге, сотиб олиш 448 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 443,87 тенге, сотиб олиш нархи - 446,39 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова