Қозоғистонда доллар арзонлашди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, 1 доллар қиймати 0,89 тенгега пасайиб, 447, 71 тенгега етди.

Миллий банкнинг 6 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448, 71 тенге.

Кurs.kz маълум қилишича, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 446,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 450 тенге.

Астана шаҳрида сотиш нархи – 445 тенге, сотиб олиш курси - 449 тенге.

Алматида Россия рубли 5,37 – 5,61 тенге, Астанада эса 5,45 - 5,55 тенге орасида сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар