16:37, 06 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 1,69 тенгега пасайди, 1 доллар эса 446,89 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 6 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 448,64 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 445,7 тенге, сотиб олиш курси эса 447,3 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада эса сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи - 449 тенге.
Алматида Россия рубли 4,95 ва 5,03 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси нархи - 4,93 – 5,03 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова