Қозоғистонда доллар арзонлашди

Доллар
Фото: Kazinform

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-453 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 449,7 тенге, сотиб олиш нархи – 452,1 тенге.

Астанада сотиш курси – 449 тенге, сотиб олиш курси – 453 тенге.

Миллий банкнинг 9 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 450,34 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,93 тенге.

Алматида Россия рубли 4,87-5,01, Астанада 4,89-4,96 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,91 тенгега пасайиб, 450,29 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар