16:07, 03 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси бироз пасайди.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,17 тенгега пасайиб, 1 доллар 447,08 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 3 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 447,25 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 446,7 тенге, сотиб олиш курси эса 448,3 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 444 тенге, сотиб олиш нархи - 449 тенге.
Алматида Россия рубли 4,95-5,03 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада эса қўшни давлат валютаси 4,92 – 5,02 тенге.