Қозоғистонда доллар арзонлашди

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 448-452 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: Kazinform

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 450,1 тенге, сотиб олиш нархи – 452 тенге.

Астанада сотиш курси – 448,5 тенге, сотиб олиш курси – 452,5 тенге.

Миллий банкнинг 28 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,89 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,89 тенге.

Алматида Россия рубли 4,82-4,89, Астанада 4,75-4,9 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,52 тенгега пасайиб, 449,10 тенгени ташкил этди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар