16:38, 14 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда доллар арзонлашди
ALMATY. Кazinform - Фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,49 тенгега пасайиб, 1 доллар 450,79 тенгега тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 14 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 451,38 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 452,1 тенге, сотиб олиш курси эса 453,9 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада эса сотиш нархи - 449 тенге, сотиб олиш нархи - 454 тенге.
Алматида Россия рубли 4,91-5,09 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси нархи - 4,89 – 5,03 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова