17:00, 31 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда доллар арзонлашди
Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Кундузги савдолар натижаларига кўра, доллар қиймати 1,97 тенгега пасайди, 1 АҚШ долларининг ўртача курси 469,67 тенгени ташкил қилади.
Миллий банкнинг 31 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 471,87 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 470,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 473,5 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 469 тенге, сотиб олиш нархи - 474 тенге.
Алматида Россия рубли 4,89 – 5,07 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлат валютаси 5 – 5,15 тенгега сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова